Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО ва Россия параллел равишда ядровий машқлар ўтказади

НАТО ва Россия параллел равишда ядровий машқлар ўтказади

Украинадаги уруш фонида НАТО ва Россия бир вақтнинг ўзида ядро қуролини синаб кўриш бўйича режалаштирилган ҳарбий машғулотларни ўтказади. Бу ҳақда euronews нашри ёзмоқда.

Шимолий Атлантика алянси Steadfast Noon миссияси доирасида 14 иттифоқчи давлатнинг 60 та самолётидан, жумладан, атом бомбасини олиб юришга қодир бомбардимончи самолётларидан фойдаланади.

Машқлар Бельгия, Буюк Британия ва Шимолий денгиз ҳудудларида ўтказилади ва 30 октябргача давом этади.

Ўз навбатида, Россия ҳар йили ўтказиладиган «Гром» ядровий кучлари машғулотларига тайёргарлик кўрмоқда. Унда Москва ўзининг ядровий бомбардимончи ва сув ости кемаларини синовдан ўтказиши кутилмоқда.

Россия ҳарбийлари парвозлар ва кемалар ҳаракати учун Баренц денгизининг камида етти ҳудудни ёпган. Мазкур ҳудуд маневрлар зонасига айланиши мумкин.

Россия Мудофаа вазирлигининг аввалги «Гром» машғулотлари 17 феврал куни – Украинага бостириб киришидан бир ҳафта олдин ўтказилган эди.

Қўшма Штатлар Россиянинг ҳозирги вазиятда ядро қуролидан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказишини қоралаб, бундай қарорни «масъулиятсизлик» деб атади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг