Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«НАТО ядро иншоотлари Россиянинг ҳарбий нишонига айланади» — Сергей Рябков

«НАТО ядро иншоотлари Россиянинг ҳарбий нишонига айланади» — Сергей Рябков

НАТОнинг ядровий объектлари агар доимий равишда Польша ҳудудида жойлашадиган бўлса, Россия учун ҳарбий нишонга айланади. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.

«Ҳозир Польшада ядро қуролларини жойлаштиришни муҳокама қилаётган барча сиёсатчилар тушунишлари керак: бу ҳаракатлар Польша хавфсизлигини таъминламайди, аксинча тегишли объектлар аниқ нишонимиз бўлади», деди Рябков.

Аввалроқ Польша президенти Анжей Дуда ўз интервьюсида давлат расмийлари АҚШ билан НАТОнинг ядровий алмашиш дастури доирасида мамлакат ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш имкониятини бир неча бор муҳокама қилганини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг