Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Навоийазот» Рақобат қўмитасини судга берди

«Навоийазот» Рақобат қўмитасини судга берди

Бир муддат олдин Рақобат қўмитаси «Навоийазот» АЖга нисбатан минерал ўғитларни биржа орқали реализация қилишда манипуляция ҳолатларини содир этганлиги бўйича иш қўзғатган эди.

Унда корхона бозорда сунъий тақчиллик яратиш эвазига 20,5 млрд сўм ишлаб олгани айтилган. 

«Навоийазот» АЖ мазкур қарор ва кўрсатма устидан Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилган.

Рақобат қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, корхона суддан Қўмитанинг мазкур қарор ва кўрсатмасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

«Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори билан «Навоийазот» АЖнинг шикояти рад этилди», – дейилади хабарда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг