Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда 2 синфда ўқийдиган қизча «ўпкасини қўлтиқлаган» ҳайдовчилар сабаб ҳалок бўлди

Навоийда 2 синфда ўқийдиган қизча «ўпкасини қўлтиқлаган» ҳайдовчилар сабаб ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида содир бўлган ЙТҲ акс этган аянчли видеотасвир тарқалди.

Унда икки ҳайдовчининг йўл талашиб, аҳоли яшаш пуктида 120 тезликда ҳаракатлангани ва улардан бири пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган қизчани туртиб йиқитгани, унинг ортидан келаётган BYD русумли автомобил эса уни босиб кетгани акс этади.

Навоий вилояти ИИБ берган расмий маълумотга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 1 июл куни содир бўлган ва ЙТҲ оқибатида қизча воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг