Навоийда аёл ўз чақалоғини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди
Навоийда аёл янги туғилган қизини 90 миллион сўмга сотаётган вақтда қўлга олинди.
Навоий вилояти ДХХ, ички ишлар ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ч. қизи 2023 йилда туғилган Б.Д.ни бошқа бир фуқарога 90 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter