Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда эркакни шарманда қилиш билан қўрқитган аёл ушланди

Навоийда эркакни шарманда қилиш билан қўрқитган аёл ушланди

34 ёшли Ш.А. (аёл) билан танишиб, у билан яқин муносабатларда бўлиб келган эркак товламачиликка учраганидан шикоят қилди.

2023 йил 31 май куни 40 ёшли Ш.В. (эркак) Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилади. Унда Ш.А. уларнинг ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги ва у билан бирга ёзишган SMS ва «Telegram» орқали ҳар хил маълумотларни яқин қариндошлари ҳамда оила аъзоларига ташлаб бермаслиги эвазига, шу кунга қадар товламачилик йўли билан жами 4.500.000 сўм пулларни олганидан сўнг яна унга жорий йилнинг 31 май куни қўнғироқ қилиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, 1.000.000 сўм пулларини беришини талаб қилиб келаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришлик сўраган.

Мазкур ариза асосида Навоий вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ УЖҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.А. Навоий шаҳрида жойлашган «Фауна» кафесининг орқа томонида ариза муаллифи билан учрашиб, ундан талаб қилиб келаётган, 1.000.000 сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан АШ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг