Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда узунлиги 15 метрли рамзий байроқ кўтарилди

Навоийда узунлиги 15 метрли рамзий байроқ кўтарилди

Фото: Xabar.uz

Навоий шаҳар марказида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 15 метрли рамзий байроқ кўтарилди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов маълум қилди.

Таъкидланишича, 15 метр узунликдаги давлат байроғи Навоий шаҳрининг марказида барпо этилган ва қурилиши давом эттирилаётган кўп қаватли бинолар олдида қурилиш крани орқали кўтарилган.

«Шукуҳ билан юқорига аста-секин кўтарилган байроқ бутун шаҳар аҳолисига кўринадиган даражада юқорилади. Одамлар тантанага ошиқиб тўпланишди. Самода байроқ парвози, пастда эса байроқ билан безанган «31» ёзувининг шакллантирилиши кўнгилларга янада фахр уйғотмай қўймади. Унинг шукуҳини тасвирлаб бериш қийин»,— дейди ахборот хизмати раҳбари.

Фото: Xabar.uz

Билдирилишича, бугун  вилоятнинг Конимех туманида ҳам тантана давом этган. Тонг саҳардан давлат байроғи илинган хизмат автомашиналари карвони уюштирилган. Автомашиналар карвони шаҳар ва қишлоқ йўллари бўйлаб юрган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг