Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда янги университет ташкил этилади

Навоийда янги университет ташкил этилади

Президентнинг «Навоий политехника университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Қайд этилишича, Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги Навоий давлат кончилик институти негизида Навоий политехника университети ташкил этилади.

Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилиши кўзда тутилган:

халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида (Quacquarelli Symonds World University Rankings, The Times Higher Education World University Rankings, Academic Ranking of World Universities каби) олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаси ва дастурлари асосида индивидуал таълим траекторияларига асосланган, талабаларда креатив фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув режалар ишлаб чиқиш орқали талабалар қизиқишлари ҳамда кадрлар буюртмачилари эҳтиёжларига мувофиқ таълим дастурларини шакллантириш;

иқтидорли ёшларни аниқлаш, академик лицейларга жалб қилиш, олий таълим муассасаларига саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитиш, уларнинг фан олимпиадаларидаги иштирокини кенгайтириш, илмий фаолиятга бўлган қизиқишини ошириш, «устоз-шогирд” тизими асосида тегишли соҳада юқори натижаларга эришган малакали мутахассисларга бириктириш, бу борадаги маълумотлар электрон базасини яратиш;

иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибасини қўллаш ва бошқалар.

Шунингдек, Навоий политехника университетининг 2022-2025 йилларда комплекс ривожлантириш Дастури ҳам тасдиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг