Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус вакцинаси фойдасиз бўлган тоифа ҳақида маълумот берилди

Коронавирус вакцинаси фойдасиз бўлган тоифа ҳақида маълумот берилди

Фото: «Global Look Press»

Вирусолог Анатолий Алтштейн короновирусга қарши эмлаш натижа бермайдиан тоифаларга оид фикрларини билдирди.

Аввалроқ, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея марказининг директори Александр Гинцбург «COVID-19»га қарши эмлашни жорий қилиш натижасида вирусга қарши мустаҳкам бўлмаган антителалар бўладиган тўртта гуруҳни аниқлаганди: қариялар, кўп алкогол истеъмол қилувчилар, стресс остида бўлганлар ва яллиғланишга қарши дориларни қабул қилувчилар.

Бироқ, Алтштейннинг фикрига кўра, «COVID-19» вакцинаси фақат иммунитет танқислиги бўлган одамларга фойда бермаслиги мумкин.

Бошқа ҳолларда, одамларни антитаначаларни ишлаб чиқариш қобилиятига қараб ажратиш жуда қийин, дейди Алтштейн. Чунки антителалар ишлаб чиқариш «соғлиқ ҳолатига эмас, балки организмнинг ҳеч ким билмайдиган хусусиятларига боғлиқ».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг