Нега корейс эркаклари япон аёлларига уйланишни исташади?

News on Japan ёзишича, япон аёлларига уйланиш мақсадида Жанубий Кореядан Кунчиқар юртга келувчилар тобора кўпаймоқда.
Нашр қатор сабабларни келтирди. Жанубий Кореяда уйланиш серчиқим, уй-жой билан таъминлаш мажбурияти ҳам куёвга юкланади, аксарият эркакларнинг бунга қурби етмаслиги мумкин.
«Японияда уйланиш» дастури харажатлари — нари борса 7 минг доллар.
Сабаблардан яна бири — япон аёли оиладаги молиявий мажбуриятларнинг тенг тақсимланишига унча қарши эмас. Яна айрим фикрларга кўра, япон аёли корейс аёлига қараганда оиладаги осудаликни яхши таъминлаб, эрига меҳрибонроқ бўлади.
Япониядаги никоҳ агентликлари маълумотига кўра, жанубий кореялик эркаклардан 8 мингга яқин ариза келиб тушган. Яна бир жиҳат, япон аёллари орасида корейс маданияти ва киносига қизиқиш ошиб боряпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter