Непалда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Айни кунларда Непал пойтахти Катманду ва бошқа қатор шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтаётгани ва уларда комендантлик соати жорий қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, тўқнашувлар содир бўлаётгани ва жароҳат олганлар ҳақида хабарлар тарқамоқда.
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси консуллик бўлими, ўз навбатида, шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фуқаролардан Непал ҳукумати кўрсатмаларига амал қилишга, хусусан, одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш, намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя этишни сўрамоқда.
Шунингдек, фавқулодда вазиятларда Деҳлидаги элчихона консуллик бўлимининг +91 94994 85962 (Telegram/WhatsApp).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter