Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нетаняҳу Қатарни террорчиларни яшираётганликда айблади

Нетаняҳу Қатарни террорчиларни яшираётганликда айблади

Бинямин Нетаняҳу Доҳага қилинган ҳужумни изоҳлар экан, Қатарни террорчиларни яшираётганликда айблади.

«Мен Қатар ва террорчиларни яшираётган барча давлатларни огоҳлантираман: уларни қувиб чиқаринг ёки судга топширинг, акс ҳолда буни биз қиламиз», – деди у.

Нетаняҳу, шунингдек, «Исроилни қоралаётган давлатлар уялиши керак»лигини айтади.

Исроил бош вазири нутқини 2001 йил 11 сентябрь воқеаларига бағишлаб, 2023 йил 7 октябрь куни содир этилган терактни унга қиёслади.

Унинг иддаосича, Исроилнинг зарбалари Американинг Афғонистон ва Покистонда “Ал-Қоида”га қарши олиб борган операцияларидан фарқ қилмайди.

Ўз навбатида, Қатар ТИВ Нетаняҳунинг Доҳа террорчиларни яшираётганлиги ҳақидаги иддаоларини «аҳмоқона айблов» деб атади. Шунингдек, «Қатар ҳамкорлари билан биргаликда Исроил бош вазирини жавобгарликка тортиш ва унинг масъулиятсиз ҳаракатларига барҳам бериш йўлида ҳаракат қилиши» айтилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доҳа «Исроил зарбалари ҳақида олдиндан хабардор қилинган», деган даъволар «мутлақо ёлғон»лигини айтган ва Қатар ҳукумати бир гуруҳ ҳуқуқшуносларга ҳужум учун Исроил бош вазирини жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқишни топширган эди.

«Қатар бу ошкора ҳужумга жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади ва зарур чораларни кўради», – деганди Қатар ТИВ раҳбари Ос-Соний.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг