Мирзо Улуғбек туманида «Nexia-3» ағдарилиб кетди

Бугун, 20-февраль куни тахминан соат 11:05 ларда Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 33 ёшли Б.Х. бошқарувидаги «Lacetti» русумли (давлат рақами 01 L 175 LB) транспорт воситаси қайрилиб олиш жараёнида 42 ёшли У.Н. бошқарувидаги «Nexia-3» русумли (давлат рақами 01 Z 796 JB) транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ натижасида «Nexia-3» русумли автомобиль ағдарилиб йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб кетган. Ҳайдовчи тан жароҳатлари олган, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасдан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter