Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нидерландия ҳам 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаш йўлидан боряпти

Нидерландия ҳам 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаш йўлидан боряпти

Нидерландия расмийлари болаларни рақамли дунё таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида, 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга TikTok, Instagram каби ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни тавсия қилмоқда.

Янгиланган тавсияларга кўра:

  • Болаларга мобил қурилмаларда ўтказадиган вақтни кескин чеклаш;
  • Болалар ётоқхоналарида экранли қурилмаларни тақиқлаш;
  • 13 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга умуман рухсат берилмаслиги лозимлиги таъкидланмоқда.

Нидерландия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва парламент экспертлари таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда узоқ вақт ўтказиш:

  • уйқу бузилиши;
  • депрессия;
  • хавотир, ҳатто паник ҳужумлар каби салбий оқибатларга олиб келмоқда.

Айни пайтда Нидерландия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланган. Бироқ янги тавсиялар ҳозирча қонунан кучга эга эмас.

Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш ташаббуслар муҳокама қилинмоқда. Австралия эса ҳозирча ягона мамлакат бўлиб, у ерда 2024 йил ноябридан бошлаб ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш қонуний равишда тақиқланади.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг