Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нидерландия бош вазири Марк Рютте НАТО бош котиби бўлишга яқин

Нидерландия бош вазири Марк Рютте НАТО бош котиби бўлишга яқин

Фото: APA

Туркия НАТО бош котиблиги учун номзоди қўйилган Нидерландия бош вазири Марк Рюттени қўллаб-қувватловчи давлатлар қаторига қўшилди. Бу ҳақда НАТО дипломатларига асосланиб Нидерландиянинг ANP ахборот агентлиги хабар берди.

Шу пайтгача Туркия ҳозирги бош котиб Йенс Столтенберг ўрнида Рюттени кўришни истамаётган тўрт давлатнинг бири эди. Бошқа иттифоқчилар, хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия Рютте учун овоз беришини маълум қилганди.

Марк Рютте ўтган ҳафта Туркия ташриф буюриб, президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг