Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нобел мукофотини қўлга киритган илк канадалик вафот этди

Нобел мукофотини қўлга киритган илк канадалик вафот этди

Адабиёт йўналишида Нобел мукофоти лауреати (2013 йил) ҳамда Халқаро Букер мукофоти совриндори (2009 йил) Элис Манро 93 ёшида вафот этди. Globe and Mail нашри хабар беришича, деменцияга чалинган Манро умрининг сўнгги йилларини қариялар уйида ўтказган.

Элис Манро 1931 йилнинг 10 июлида Канаданинг Онтарио провинциясида туғилган. Отаси фермада ишлаган, онаси мактаб ўқитувчиси эди. Биринчи ҳикояси — «Соя ўлчовлари»ни 1950 йилда ёзган.

1977 йилдан бошлаб унинг асарлари нуфузли New Yorker журналида чоп этилишни бошлаган. 1980 ва 1990-йилларда Манро асарлари тўплами ҳар тўрт йилда босиб чиқарилган. Унинг асарлари инглиззабон дунёда жуда ҳам оммалашганди.

Ёзувчининг сўнгги — «Ҳаётдан ҳам азизроқ» тўплами 2012 йилда чоп этилган. Элис Манро Канаданинг Нобел мукофотини қўлган киритган илк фуқароси саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг