Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов — London Chess Classic 2025 ғолиби!

Нодирбек Абдусатторов — London Chess Classic 2025 ғолиби!

Кеча, 4 декабр куни Лондондаги Emirates Stadium мажмуасида шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнирининг 8-тур ўйинлари якунига етди.

Мукофот жамғармаси 50 минг фунт стерлингни ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли шахматчилари қаторида бош соврин учун курашган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал ғолиб бўлди.

У 8-турда мусобақанинг биринчи рақамли шахматчиси, Франция шарафини ҳимоя қилаётган Алиризо Фирўзжа билан дуранг ўйнади ва 8 имкониятдан 7 очко тўплаб, финишга бир тур қолганида чемпионликни қўлга киритди. Фирўзжа 5 очко билан иккинчи ўринда.

Ўзбекистонлик шахматчи сўнгги турда украиналик гроссмейстер Павел Эляновга қарши дона суради.

Абдусатторов турнирни британиялик Гевейн Жонсга қарши дуранг билан бошлаб, кейин кетма-кет олтита ўйинда қуйидаги рақибларни мағлуб этди: Абҳимания Мишра (АҚШ), Никита Витюгов (Англия), Майкл Адамс (Британия), Николас Теодору (Греция), Сэм Шенкленд (АҚШ), Люк Макшейн (Британия).

Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic турниридаги ғалабасидан сўнг рейтингини 20 очкога яхшилаб, онлайн-жадвалда 22-ўриндан 12-ўринга кўтарилиб олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг