Нодирбек Абдусатторов мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда
Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича халқаро «Tata Steel Chess-2024» мусобақаси давом этмоқда.
Кеча мусобақанинг мастерс гуруҳида тўртинчи партия беллашувлари ташкил этилди.
Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Франция вакили Алиреза Фирузжага қарши баҳс олиб борди ва дуранг қайд этди.
Ушбу натижадан сўнг ҳамюртимизнинг очколари сони 2,5 тага етди. Абдусатторов айни дамда турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Бугун мусобақада дам олиш куни ҳисобланади. Эртага бешинчи партия беллашувлари ўтказилади. Унда Нодирбек хитойлик Вей Лига қарши дона суради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter