Нодирбек Якуббоев «Abu-Dhabi Masters» турнири чемпиони бўлди
Ўзбекистонлик шахмат устаси Нодирбек Якуббоев 9 имкониятдан 7 очко тўплади ва қўшимча натижаларга кўра, «Abu-Dhabi Masters» турнири чемпионлигига эришди. У 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни ҳам қўлга киритган.
Шунингдек, Шамсиддин Воҳидов ҳам 7 очко тўплаган. Бироқ у қўшимча кўрсаткичлар бўйича турнирни 3-ўринда якунлаган деб топилди ҳамда 8 минг АҚШ доллари пул мукофотини қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter