Номусга тегиш жиноятини содир этган маҳкум колониядан қочди
Ижтимоий тармоқларда «Қаршидаги манзил колониядан маҳкум қочиб кетди» деган хабар тарқалди. ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ҳолатга аниқлик киритди.
4-минтақавий ҳудуд 35-сон манзил колониясида Жиноят кодексининг 118-моддаси бўйича жазо муддатини ўтаб келган маҳкум П.З. 2022 йил 15 октябрь куни соат 18.00ларда колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.
«Қидирув жараёнида маҳкум П.З. рухсатсиз чиқиб кетганлиги ва 20.35 да манзил колония ҳудудидан ташқарида эканлиги аниқланиб, муассасага олиб келинган.
Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан маҳкум П.З.нинг ушбу тартиббузарлигига ҳуқуқий баҳо берилиб, жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун ёпиқ турдаги колонияга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter