Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ноқонуний воситалар: Ўзбекистонда муқобил тамаки маҳсулотларини маркировкалаш кучга кирди

Ноқонуний воситалар: Ўзбекистонда муқобил тамаки маҳсулотларини маркировкалаш кучга кирди

Тамаки бозорини тартибга солиш масаласи дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун муҳим аҳамиятга эга. Чекувчи аҳолининг улуши 9 фоизни (1) ташкил этган Ўзбекистон учун бу вазифа устувор ҳисобланади. Бу, бир томондан, бозорни қалбакилаштириш ва контрабандадан ҳимоя қилиш бўлса, иккинчи томондан, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги муҳим қадамдир. Яширин ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари ҳеч қандай талаб ва стандартларга жавоб бермайди. Бундан ташқари, сўнгги йилларда истеъмолчилар тамаки маҳсулотларининг янги (алтернатив) турларига ўтмоқдалар: электрон сигареталар ва иситиладиган тамаки шулар жумласидан.

Бозорни оқлаш ва контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш мақсадида ҳукумат қарори билан тамаки маҳсулотларининг янги турларини маркировкалаш тизимини кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 833-сон қарорига асосан тамаки бозорини рақамлаштириш 2021 йил 1 январдан бошланган ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 1-октябрдан алтернатив тамаки маҳсулотларини рақамли маркировкалаш кучга киради.

«Asl belgisi» миллий маркировкалаш тизими операторининг «Тамаки маҳсулотлари» маҳсулотлари гуруҳи менежери Фазлиддин Сайдуллаев алтернатив тамаки маҳсулотларини маркировкалаш лойиҳаси қандай амалга оширилиши ва бозорда унинг қандай турлари борлиги ҳақида гапириб берди.

Бозорни тартибга солишнинг бошланиши

2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорининг 3-иловаси Тамаки маҳсулотларини маркировкалаш қоидаларига бағишланган, унга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб тамаки бозорини рақамлаштириш бошланди. Айни пайтда маркировкали тамаки маҳсулотлари билан 6695 та бозор иштирокчилари (ишлаб чиқарувчилар, импортчилар, улгуржи ва чакана савдо вакиллари) ишламоқда.

Ўтган йилнинг охирида Қарорга ўзгартиришлар киритилди ва агар илгари фақат сигареталар маркировкаланиши керак бўлган бўлса, ўтган йили рақамли маркировкалаш тамаки маҳсулотларининг барча турларига – чекиладиган ва чекилмайдиган тамакига қўлланилиши кераклиги тўғрисида ўзгартиришлар киритилди.

Улар, шунингдек, тамаки маҳсулотларининг барча алтернатив турларини ўз ичига олади: электрон сигареталар ва уларга қувват берувчи никотинли суюқликлар.

2022 йил 1 октябр – барча турдаги тамаки маҳсулотлари учун мажбурий маркировка бошланиши, яъни республика ҳудудида ишлаб чиқариладиган ёки импорт қилинадиган барча маҳсулотлар қадоғида «Asl belgisi» тизимида рўйхатдан ўтган Data Matrix кодига эга бўлиши керак.

1 октябрдан нималар маркировкаланади?

3-иловада мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган тамаки маҳсулотлари турлари рўйхати келтирилган:

• филтрли сигареталар;
• филтрсиз сигареталар;
• бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари;
• чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари;
• никотинли тамакисиз снюс, никотинли суюқлик ва никотинли электрон сигареталар.

Маркировканинг босқичма-босқич жорий қилиниши

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан фақатгина тамаки маҳсулотларини маркировкалаш босқичи бошланади. Электрон кузатув ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун 6 ойдан кейин (2023 йил 1 март), улгуржи ва чакана савдо бўғини учун 9 ойдан кейин (2023 йил 1 июн) бошланади.

Вазирлар Маҳкамаси бозор иштирокчиларига барча маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш имкониятини берди. Бунинг учун 1 йил вақт ажратилган. 1 октябргача маркировкалаш кодларисиз ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 12 ой ичида (2023 йил 30 сентябргача) кейинги айланмага киритилади. Шунингдек, муайян босқичма-босқичлик ҳам назарда тутилган бўлиб, унга кўра, ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар маркировкаланмаган маҳсулотларни 3-6 ой ичида, чакана савдо бўғини бўйича эса 2023 йил 30 сентябргача балансидан олиб ташлашлари шарт. Кейинчалик ҳамма охирги дақиқада қолдиқларни чакана савдога ўтказишлари ва чакана савдо ўз навбатида бу ҳажмни бир кунда сота олмай қолишлари каби ҳолатлар юзага келмаслиги керак.

Бозорнинг тайёргарлиги



Биринчи навбатда барча турдаги тамаки маҳсулотларини маркировкалашни бошлашга «UZBAT A.O.» АЖ ҚК va «Tashkent Tabacco Distribution» МЧЖ каби йирик ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчи корхоналар қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Жараёнга кичик импортчилар масалан, сигара ва бошқа тамаки маҳсулотларини етказиб берувчилар ҳам қўшилишади. Ушбу маҳсулотлар бозори нисбатан кичик, аммо шунга қарамай у мавжуд ва бу маҳсулот рақамли маркировкаланишга қўшилади.

Солиқ ва божхона қўмиталари мутахассислари мажбурий маркировкалашни бошлашга тайёргарлик кўришда фаол ёрдам бермоқда. Масалан, божхона қўмитаси ушбу маҳсулотларни импорт қилувчи субъектлар рўйхатини тузишга ёрдам берди. Солиқ қўмитаси ушбу субъектлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда – импорт қилувчиларга маҳсулотлар маркировкаланиши ва фаол ҳаракат қилиш зарурлиги ҳақида маълумот бермоқда.

Рақамли маркировкалаш MXIK’ни жорий этишни тезлаштирди

MXIK кодларининг берилиши бўйича ДСҚ мутахассислари томонидан алоҳида иш олиб борилади. Биринчидан, умумий MXIK коди тайинланади, масалан – электрон сигареталар, қайси товар ёки маҳсулот тури бўлишидан қатъи назар. Ҳозирда ушбу жараённинг фаол босқичи давом этмоқда. Ноябр ойида MXIK реестрида тамаки маҳсулотлари алтернатив турларининг ҳар бир номи учун алоҳида кодлар бўлишини режалаштирмоқдамиз.

Ушбу опцияни фаоллаштириш учун ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи биринчи навбатда маркировкалаш оператори – CRPT TURON МЧЖга мурожаат қилиши, ушбу маҳсулотни «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги»да рўйхатдан ўтказиши ва шундан кейингина солиқ органига ушбу маҳсулотнинг рақамли маркировка тизимида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумот келиб тушгандан кейингина унга индивидуал MXIK коди берилади.

Жараёнда синергия кўзга ташланмоқда, маркировкалаш жорий этилиши ҳисобига жараён тезлашмоқда, бу эса келажакда чекларда ва ҳисоб-фактураларда маълумотларни тўғри кўрсатиш имконини беради. Эслатиб ўтамиз, истеъмолчилар «Asl Belgisi» иловаси (Android va iOS) ёрдамида маҳсулот сифатини текшириб, сохтани асл нусхадан ажрата олишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг