Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норқобил Жалилов: «Чет элда биздагидек етти пуштигача сўраб-нетишмайди, дуч келган жойда «Прописканг борми?» деяверишмайди...»

Норқобил Жалилов: «Чет элда биздагидек етти пуштигача сўраб-нетишмайди, дуч келган жойда «Прописканг борми?» деяверишмайди...»

Фото: «Norma.uz»

«XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетасининг сайтида газета Бош муҳаррири Норқобил Жалиловнинг «Фурсат ғаниматдир...» номли мақоласи эълон қилинди. Тажрибали журналист Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 22 декабридаги Олий Мажлис палаталарига тақдим этган мурожаатномасига ўз муносабатини билдириш асносида журналистика соҳасида ечимини кутаётган масалалар ҳақидаям тўхталиб ўтди.

Журналист мақолада «журналистикада кадрлар масаласи аянчли аҳволдалигини» айтиб ўтади ва «соҳанинг эртаси не кечаркин?» дея хавотирини билдиради. Норқобил Жалиловнинг айтишича, журналистика соҳасидаги бир нечта муаммоларни санаб ўтаркан, энг аввало, пойтахт пропискаси масаласи аксарият иқтидорли ёшлар аксарияти дуч келаётган энг оғриқли муаммо эканини таъкидлайди:

«Олий ўқув юртларининг журналистика йўналиши дипломини қўлга киритган йигит-қизлар орасидан, халқ ибораси билан айтганда, боқса одам бўладиган қаламкашларни топиш тонналаб қум қатидан зар заррасини илғашдан мушкул бўлса мушкулдирки, асло осон эмас. Афсуски, адабиёт ва журналистикани севадиган, қўли қаламга келиб қолган, энг асосийси, тажрибали устозлар таҳсилини олиб, нуфузли нашрларда ишлашни ният қилган кам сонли истеъдодларнинг аксариятини ҳам ана шу прописка важи билан қайсидир маънода бой бериб қўймоқдамиз. Бор умидлари армонга айланган, яшин тезлигида ўтиб кетгувчи «вақтинчалик прописка»дан зада бўлган умидли кадрлар, айниқса, бирор тилни биладиган ёш журналистлар дипломини қўлтиқлаб... она қишлоғига эмас, хорижга жўнаб кетади! Ёки бўлмаса, мўмай маош таклиф қилган бошқа бир идорага ишга жойлашади».

Муаллиф бу борадаги фикрини давом эттирар экан, «чет элда биздагидек етти пуштигача сўраб-нетишмайди, дуч келган жойда «Прописканг борми?» деяверишмайди... Ёшларимиз хорижда ҳам интеллектуал йўналишда малакали кадрга айланса-ку яхши, дипломини сандиққа ташлаб қора ишнинг бошини тутиб кетаётган истеъдодларга ачинасан киши», дея хулоса қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг