Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норвегияда электромобиллар рекорд даражада кўп сотилмоқда

Норвегияда электромобиллар рекорд даражада кўп сотилмоқда

Фото: «Elektrickevozy.cz»

Норвегияда сентябрь ойида электромобиллар сотилиши бўйича рекорд янгиланди, ёзмоқда «CarsWeek». Ўтган ойда норвеглар жами 17 992 та янги машина харид қилишган ва шундан 13 941 таси электромобиллар — қарийб 78 фоиз!

2020 йилнинг сентябрига солиштирилганда, ўсиш 45,8 фоизни ташкил этган. Умуман олганда, сентябрь нафақат электромобиллар, балки барча машиналар савдоси учун ҳам рекордлар ойи бўлди.

Мамлакат автобозорида 2021 йил бошидан бери салкам 129 000 та янги автомобиль сотилди — 2020 йилдагига нисбатан 35 фоиз кўп. Шундан электромобилларнинг улуши 62,5 фоизга тенг. Ўтган йилга нисбатан 12 фоиз зиёд.

Норвегия 2025 йилга бориб ҳар бир янги автомобиль, енгил ёки юк машинаси бўлишидан қатъи назар, ҳавога чиқарадиган заҳарли газларни нулга туширмоқчи. Яъни биттаям дизелли ёки бензинли автомашина сотилмайди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг