NRG ва Асакабанк янги турдаги ипотекани йўлга қўйди: чегирма — худди 100% тўловдагидек!

Ўзбекистон кўчмас мулк бозори янги босқичга кўтарилмоқда. NRG компанияси ва Асакабанк ҳамкорлигида мамлакатимизда илк бор жорий этилган «Сиз учун» ипотека маҳсулоти тақдим этилди.
Эндиликда хонадон харидорлари ипотека орқали харид қилган тақдирда ҳам, худди тўлиқ тўлов қилгандек чегирмага эга бўлишлари мумкин. Бу — янги имконият, шаффофлик ва ҳақиқий фойда стандарти.
«Сиз учун» — нима ва нима учун муҳим?
«Сиз учун» — бу оддий ипотека дастури эмас, балки харидор манфаатини марказга қўйган янги фалсафа.
Дастур замонавий уй-жойга ортиқча тўловларсиз эга бўлишни ва ўз уйи ҳақидаги орзуни кечиктирмасдан рўёбга чиқаришни истаганлар учун ишлаб чиқилган.
Шу пайтгача бозорда ягона тамойил амал қилган: чегирмалар фақат 100% тўлов амалга оширилганда тақдим этилар эди.
Энди эса вазият ўзгарди. Юртимизнинг энг ишончли банкларидан бири билан ҳамкорлик туфайли, NRG энди қисман тўлов асосида ҳам айни даражадаги қулайликларни таклиф этмоқда.
«Сиз учун» дастури шартлари:
• Бошланғич тўлов — 15% дан бошлаб
• Ипотека фоиз ставкаси — йиллик 18% дан бошлаб
• Кредит муддати — 20 йилгача
• Кредит миқдори — 2 миллиард сўмгача
• Энг муҳими: тўлиқ тўловдагидек чегирма!
Ушбу таклифнинг ўзига хослиги нимада?
Бундай тажриба Ўзбекистонда ҳали қўлланилмаган.
Авваллари ипотека — бу чегирма йўқлиги ва уй-жойнинг юқори якуний нархи дегани эди.
Энди эса NRG ва Асакабанк эски қарашларни ўзгартириб, ипотека ҳақиқатан ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини исботламоқда.
«Биз бу модель устида узоқ вақт меҳнат қилдик. Мақсадимиз — кўчмас мулк бозорини янада шаффоф, адолатли ва мослашувчан қилишдир.
«Сиз учун» — харидорларнинг ҳақиқий эҳтиёжларини инобатга оладиган маҳсулот», — деб таъкидлайди NRG раҳбарияти.
Дастур қаерда амал қилади?
«Сиз учун» дастури NRG'нинг барча турар-жой мажмуаларида амал қилади.
Ипотекани қаерда расмийлаштириш мумкин?
• NRG савдо офисида
• Асакабанкнинг барча филиалларида
Маслаҳат олиш учун қисқа рақамга қўнғироқ қилинг: 1060 ва 1152
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter