Нукусда директор ўринбосари пора устида қўлга олинди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Т.Е. фуқаро С.С.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиалига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ушбу университетнинг Нукус филиали директори ўринбосари Р.Х. фуқаро С.С.ни ўқишга киритиб қўйиш учун 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter