Нурмагомедов рақиби Гэтжи адашаётганини айтди
Аралаш жанг санъати (MMA)нинг россиялик вакили Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжининг гапларига жавоб қайтарди. «Чемпионат.com» унинг сўзларини келтирган.
Нурмагомедов рақибининг сўзларини инкор этди. Чунки у ўзини мукаммал ҳисобламайди.
«Биз залда бир-биримизни силаб-сийпаламаймиз, шунинг учун ҳам дунёдаги энг зўримиз. У адашади. Мен ўзимга нисбатан ўта талабчанман. Оилада мени доимо танқид қилишган. Бўшашмасдан, тинмай ҳаракат қилиш керак бўлган ўғил сифатида муносабатда бўлишган», — деди у. Жангчининг айтишича, отаси етарлича машқ қилмаслик унинг заиф томони эканлигини доимо айтган.
12 август куни Гэтжи Нурмагомедов ўзини мукаммал жангчи ҳисоблашини айтди. Унинг фикрича, жангчини фақат унинг эгосини силаб-сийпалайдиган одамлар қуршаб олган.
Нурмагомедов билан Гэтжи 23 октябрь куни UFC мусобақаси доирасида куч синашади. Россиялик жангчи ташкилотнинг енгил вазндаги чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Унинг ҳисобида 28 та жангда 28 та ғалаба бор. Америкалик эса UFCнинг ушбу тоифадаги вақтинча чемпиони ҳисобланади.
2 август куни Нурмагомедов Гэтжи билан жанг қилиш учун машғулотларга қайтди. 31 ёшли жангчи жиддий тайёргарлик кўришини маълум қилди. Отаси ва мураббийси Абдулманноп Нурмагомедовнинг ўлими туфайли машғулотларни тўхтатишга тўғри келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter