Нурсултон Назарбоев Қозон университети фахрий доктори бўлди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Татаристонга расмий ташрифи доирасида Қозон давлат университетига борди. Бу ҳақда «CA-news.org» хабар бермоқда.
Қозоғистон етакчиси Қозон университетининг фахрий докторига айланди.
«Тарихий маълумотларга кўра 1877 йилдан бери Қозон давлат университетида қозоқ зиёлилари таълим бериб келади. Бу анъана ҳозир ҳам давом этаяпти. Айни пайтда ушбу университетда турли дастурлар бўйича 500 нафар қозоқ ёшлари таълим олаяпти», — деган Нурсултон Назарбоев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter