Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда уйсизларни қимматбаҳо меҳмонхоналарга жойлашди

Нью-Йоркда уйсизларни қимматбаҳо меҳмонхоналарга жойлашди

Фото: «Earth-chronicles.ru»

Нью-Йоркда ҳар  бешта меҳмонхонадан бири уйи йўқ инсонларни жойлаш учун фойдаланилмоқда. COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида қарийб 13 минг киши кўчирилган.

Бир-бирига юқтириб қўймаслиги учун одамларни хоналарга биттадан ёки иккитадан жойлашга тўғри келди. Улар орасида Юқори Вест-Сайддаги қимматбаҳо меҳмонхоналар ҳам мавжуд. Бу шаҳар ғазнасига кунига 2 миллион доллардан тушади.

Жиноятчилик авж олгани учун туман аҳолиси ўз уйларини ташлаб кетмоқда. Шаҳар маъмурияти эса уйсиз одамлар яшаётган меҳмонхоналар рўйхатини тақдим этишдан бош тортган.

Банкротлик ёқасига келиб қолган меҳмонхоналар учун ҳукуматнинг бу каби молиявий қўллаб-қувватлаши — омон қолишнинг ягона йўли.

Уйсиз одамлар вакцина пайдо бўлгунга қадар меҳмонхоналарда яшаши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг