Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юртимизга яна совуқ об-ҳаво қайтиши кутилмоқда — «Ўзгидромет» ахбороти

Юртимизга яна совуқ об-ҳаво қайтиши кутилмоқда — «Ўзгидромет» ахбороти

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати тақдим этган ахборот хабарига кўра, 18-21 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.

18-19 февралда республикада шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

20-21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

20-21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13 даража илиққача, кечалари 2-7 даража илиққача пасаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас