Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди
Ўзбекистон ва Туркия ИИВлари ҳамкорликда одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистонда қидирувда бўлган, 34 ёшли Салиева Ўғилхон Тошкент шаҳрига депортация қилинди.
Мазкур шахснинг Ўзбекистон фуқароларини чет элда қонунга хилоф равишда ҳужжатларини олиб қўйгани ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборгани айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Ў.Салиеванинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўраляпти.
«Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter