Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан учрашди

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-10 ноябрь кунлари Саудия Арабистонида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.

Саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёни олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун пойтахтдаги йиғинни якунлайди ва эртага қитъа чемпионати саралашида иштирок этиш учун Хобар шаҳрига йўл олади.

Бугун ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан учрашди ва терма жамоамизга саралаш баҳсларида омад тилади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг F гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Саудия Арабистони, Ҳиндистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради. U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари Саудия Арабистонидаги Хобар шаҳрида ўтказилади.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудияга эртага йўл олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг