Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғри маҳалладоши бўлиб чиқди

Ўғри маҳалладоши бўлиб чиқди

Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ўзганинг хонадонидан 13 минг АҚШ доллари ўғирлаган шахс ушланган.

Таъкидланишича, номаълум шахс Ғиждувон туманидаги Мустақиллик маҳалласида яшовчи фуқаро Р.С.нинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, унинг уйидаги сандиқдан 13 минг АҚШ долларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Кечки пайтда иш ва ўқишдан қайтган уй соҳиблари хонадонга ўғри тушганини пайқаб, ички ишлар органларига хабар беришган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистогн Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан иш қўзғатилиб, тезкор-техник суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган. Бунда ушбу жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши, 46 ёшли Қ.Д. содир қилгани аниқланган. Суҳбатлар асносида фуқаро Қ.Д. бир неча марта Р.С.дан кўмак сўраб келгани, Р.С. эса унга беминнат моддий ёрдам бериб тургани очиқланган.

Айни пайтда айбдорнинг бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан ҳам тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг