Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимидан олинди
Оҳангарон шаҳри ҳокими Эшонқулов Акром Жўраевич лавозимидан озод этилди.
У 2020 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.
Акром Эшонқулов меҳнат фаолияти давомида давлат бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда, жумладан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот таҳлил гуруҳи раҳбари, Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Оҳангарон тумани ҳокими в.в.б лавозимларида ҳам ишлаган.
Ҳудудга қисқа фурсатда янги раҳбар тайинланиши кутилмоқда, дейилади «Олтин воҳа» хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter