Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оксана Чусовитина Қоҳирада ажойиб натижа қайд этди

Оксана Чусовитина Қоҳирада ажойиб натижа қайд этди

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, бугун ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ҳам шоҳсупага кўтарилди.

Таяниб сакраш дастурида қанашган Чусовитина 12.95 балл жамғаришга муваффақ бўлди.

Беллашувда словениялик Тиаза Кисселеф 13.18 баллга лойиқ ижро билан ғалаба қозонди. Канадалик Лаури Деноми эса 12.85 балл билан кучли учликни якунлаб берди.

Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги.
Таяниб сакраш, аёллар:

1. Тиаза Кисселеф (Словения) – 13.18
2. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 12.95
3. Лаури Деноми (Канада) – 12.85

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам Оксана Дохадаги босқичда ғалаба қозонган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг