Оксфорд луғати йил сўзини танлади
Оксфорд луғати 2025 йил сўзини аниқлади. Бу rage bait (сўзма-сўз таржимаси — «ғазаб учун тузоқ») иборасидир, деб хабар берди Oxford University Press.
Луғатда rage bait провокация ёки ҳақоратлардан фойдаланиш орқали ғазабни қўзғатиш учун яратилган онлайн контент сифатида таърифланади. Одатда, бундай материаллар саҳифага ташриф буюрувчилар сонини ошириш мақсадида чоп этилади.
Oxford University Press бу атаманинг машҳурлигини одамларнинг интернетдан онгли равишда фойдаланиши ўсиши билан боғлади, шу боис эътиборни жалб қилиш учун провокаторлар сони ҳам кўпайиб бормоқда. Бу ҳодиса сиёсий мунозараларнинг шаклланишига ҳам таъсир кўрсатади. Сўнгги бир йил ичида иборанинг ишлатилиш суръати уч баравар ошди.
Аввалроқ Кембриж луғати 2025 йил сўзи сифатида «парасоциал» (parasocial) атамасини танлаганди. Бу инсоннинг машҳур шахслар, китоб қаҳрамонлари ёки сунъий интеллект билан бир томонлама яқин алоқа ўрнатиши ҳодисасидир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter