Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олдинги йилларга нисбатан 2 баравар кўп уй қурилди

Олдинги йилларга нисбатан 2 баравар кўп уй қурилди

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда уй-жой қурилиши бўйича селектор ўтказмоқда.

Давлат раҳбари охирги йилларда тураржой қуриш бўйича ютуқларга эришилгани, хусусан, ипотека дастурлари доирасида йилига 35 минг хонадонли уй-жойлар қурилгани, бу эса олдинги йилларга нисбатан 2 баравар кўп эканини айтиб ўтди. Аммо давлат раҳбари шу билан биргаликда соҳада бир қатор муаммолар борлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Масалан, ипотека бозорида қурилаётган уй-жойлар сони талабга нисбатан анча кам. Хусусан, Хонқа туманида 5 мингта янги уй-жойга талаб бўлсада, келгуси йилда атиги 464 та (талабнинг 9 фоизи) уйлар қуриш режа қилинган», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг