Ўлган бувисига — 42,5 минг тенге
Қўшни Қозоғистонда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида эҳтиёжмандларга ёрдам пули (42500 тенгедан) берилмоқда. Аммо жараён осон кечмаяпти ва бунда «ёрдамга муҳтожлар»нинг ҳиссаси катта. Бу ҳақда «Zakon.kz» ёзмоқда.
Портал хабарига кўра, даъвогарлар кўплаб қоидаларни бузишмоқда.
8 апрель ҳолатига, аҳолидан келиб тушган 3,1 млн.та мурожаатнинг 1,3 млн.таси такрор жўнатилган мурожаатлар.
42,5 минг тенгедан олишга даъвогарларнинг қоидабузарликлари турли-туман: кимлардир ишли бўлса ҳам ишламайман деб мурожаат қилган, айримлари нотўғри ёки бировники кўрсатилган яроқсиз ҳисоб-рақамларни тақдим этган, баъзи бировлари эса чет элларда яшовчи Қозоғистон фуқароларидир. Буларнинг ҳеч бири нафақа бериш талабларига жавоб бермайди.
Ғалати жиҳати, оламдан ўтиб кетган кишиларнинг номидан ҳам пул олишга уринганлар бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter