Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар фақат бурунга тақиладиган ниқоб яратдилар

Олимлар фақат бурунга тақиладиган ниқоб яратдилар

Фото: «Tmbw.ru»

Мексика миллий политехника институти тадқиқотчилари кундалик ҳаётда коронавирус билан курашишда ёрдам берадиган фақат бурунга тақиладиган ниқоб яратдилар ва патентладилар, дея хабар берди Мексика ҳукумати сайтига асосланиб «РИА новости».

Таъкидланишича, ихтиро юзга тақиладиган ниқоблар ўрнини эгаллаш учунгина эмас, тиш шифокорига учраганда, овқатланганда одамлар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида яратилган.

Лойиҳа координатори Акоста Альтамиранонинг сўзларига кўра, «Мask Eating» бурун ниқобини яратиш ғояси, айниқса, SARS-CoV-2нинг юқумли вариантлари олдида қўшимча ҳимоя заруриятидан келиб чиққан.

Ҳозир тадқиқотчилар бурун ниқобларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган компания билан музокаралар олиб боришмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг