Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси бошланмоқда

Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси бошланмоқда

Аввал хабар берганимиздек, бугун Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди.

“Xabar.uz” махбирининг маълум қилишича, ялпи мажлисда Сенат аъзолари томонидан ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, маҳалла ва оила институтини мустаҳкамлаш, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари ҳамда муҳим масалалар муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги, “Метрология тўғрисида”ги, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидан.

Ялпи мажлис кун тартибига жами 17 та масала киритилган бўлиб, уларнинг 9 таси қонунлардир.

Тафсилотларни сайтимизда кузатиб боринг.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг