Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий суд раиси: «...Бизданам очиқ идора борми, айтинг?»

Олий суд раиси: «...Бизданам очиқ идора борми, айтинг?»

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали «Media hall»ида «Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтгани хабарини бергандик.

Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов ўзи раҳбарлик қилаётган тизим ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги муносабатлар хусусида тўхталар экан, алоҳида  таъкид этдики: «...бизданам очиқ идорада борми, бўлса, айтинг?!». Сўнг давом этди: «Биз очиқ мулоқотдан қочмаймиз, аксинча, ўзимиз оммавий ахборот воситалари ходимларини шунга чақириб келмоқдамиз. Ҳафтанинг ҳар шанбасини «Очиқ эшиклар куни» деб эълон қилдик. Бироқ шу пайтгача бирор журналист эшигимизни чертмади. Сирасини айтсак, суд тизимини ёритадиган малакали журналистнинг ўзи йўқ (шу жойда Олий суд раиси бироз муболаға қилди-ёв — таҳр.). Янги йилдан бошлаб, ОАВ ходимлари билан ҳар ойда аниқ мавзу бўйича учрашиб туришни режа қилдик. Келаси ойда «Меҳнат ҳуқуқи» бўйича давра суҳбати ўтказилади...».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг