Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий суд раиси: «Ҳаяжоним ҳали босилгани йўқ...»

Олий суд раиси: «Ҳаяжоним ҳали босилгани йўқ...»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида бошқа соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимида оид масалаларга  ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, тизим мустақиллиги шахсан ўзининг назоратида бўлишини таъкидлар экан, кўзга ташланаётган ижобий ишларни эътироф этиб ўтди.

Тадбирдан сўнг  Олий суд раиси Козимжон Комилов «Uza.uz» мухбири билан суҳбатлашар экан, «ҳаяжони ҳали босилмагани» айтиб, давлат раҳбарининг эътирофини «судьяларга илк ишончи» деб баҳолади. Шунингдек, Олий маҳкама раҳбари президентнинг суд тизими ходимлари билан 2017 йил 13 июнида учрашувини эслар экан, ўшанда адолатни таъминлаш вазифасини қатъий қилиб қўйганини айтади. «Шундан бери ўтган вақт анча қийин кечди. Тўғриси, айнан ўша вақтда адолат жар ёқасига келиб қолганди», дея очиқ тан олади К. Комилов.

Бундан ташқари суҳбатда судлар том маънода мустақил бўлиши учун анча-мунча ишлар қилиш лозимлигини  ҳам яширмайди: «...2020 йилда суд ана шу эзгу ишларини янада чуқурлаштиради ва тўлиқ мустақилликка эришади. Бу йил биз учун катта бир синов, имкон йили. (Ё бу йил ёки ҳеч қачон)»!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг