«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» раиси ўринбосари Олмалиқ шаҳрига ҳоким бўлди
Президент кўрсатмаси билан барча раҳбарлари ишдан олинган Тошкент вилояти Қибрай туманининг янги ҳокими этиб, Олмалиқ шаҳрида ҳоким бўлиб ишлаб келган Мирағзам Мирқосимов тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Олмалиқ шаҳрига «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бошқаруви раиснинг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Каримов Ўктамжон Деҳқонович янги ҳоким этиб тайинланди.
Каримов Ўктамжон Деҳқонович 1972 йили Фарғона вилоятида зиёлилар оиласида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий.
У 1995 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (кундузги) битирган.
У 1995-2008 йилларда Фарғона вилояти «Ўзнефтни қайта ишлаш» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси 6-сонли цехи иқтисод ва режалаштириш иқтисодчиси, нефтни қайта ишлаш заводи бўлим бошқарувчиси, «Ўзнефтни қайта ишлаш» компаниясини иқтисодий масалалар бўйича бош директорнинг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Ўктамжон Каримов 2017 йилдан «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти бош директорининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари ва директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter