Олмалиқда қиз ўзини 16 қаватли уйдан ташлаб юборгани айтилди. Расмий изоҳ
Олмалиқ шаҳрида қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташлаб юборгани айтилмоқда. Тегишли фотосуратлар Телеграм каналларида айланмоқда.
Маълум бўлишича, 2024 йил 4 июнь куни соат 16:45да шаҳар ИИБга Увайсий МФЙдаги кўп қаватли уйнинг том қисмидан ўз жонига қасд қилмоқчи бўлаётган қизни қутқариш лозимлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Шаҳар ИИБ ва ФВБ вакиллари ҳамда МФЙ раиси зудлик билан воқеа жойига етиб келишган ва қиз билан суҳбатлашилган. Аммо, олиб борилган музокараларга қарамасдан, қиз ўз жонига қасд қилган. Маҳалла раиси ва шу кўп қаватли уй аҳолисининг айтишича, бу қиз ушбу кўп қаватли уйда яшамайди.
Ҳозирда шаҳар ИИБ томонидан марҳум қизнинг шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу воқеани тасдиқлади.
«Олмалиқдаги воқеа юзасидан прокуратура томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқарони шахси ва содир бўлган ҳолатнинг сабаблари аниқланмоқда.
Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади», дея маълум қилган Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter