Олти ойда бола ҳуқуқларининг бузилишига оид 185 та ҳолат аниқланган

Болалар омбудсмани 2025 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди.
Қайд этилишича, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига келган 885 та мурожаат кўриб чиқилди. (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга ошган).
20 та мурожаат (2,3 фоиз) вояга етмаган шахслар томонидан йўлланган.
Болалар омбудсмани 2025 йилнинг биринчи ярмида 21 та шахсий қабул ўтказиб, қабуллар давомида 87 нафар фуқаро мурожаати кўриб чиқилди.
Болалар омбудсмани Котибияти ходимлари 20 маротаба (фуқаролик, жиноят ва маъмурий судларда) суд мажлисларида бола манфаатлари юзасидан кузатувчи сифатида иштирок этдилар.
Интернет тармоғи мониторингида бола ҳуқуқларининг бузилишига оид 185 та ҳолат аниқланди ва тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда текширилиб, болаларга нисбатан содир этилган 60 та зўравонлик ҳолатлари юзасидан 16 та жиноят иши ҳамда 22 та маъмурий иш қўзғатилди.
Ота-онаси ва бошқа яқинлари берган мурожаатлар бўйича 5 нафар бола хориждан Ўзбекистонга олиб келинишига, 1 нафар бола ўз юртига, Россия Федерациясига қайтарилишига эришилди.
РФнинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 16 нафар болага бўлиб турган шаҳарларида барча зарур шарт-шароитлар таъминланиб, сўнг Ўзбекистонга қайтарилди.
Бола ҳуқуқлари соҳасида миллий қонунчилик ва халқаро стандартларни тарғиб қилиш, бола манфаатлари ҳимоясига оид 1664 та медиа-материал жамоатчиликка эълон қилинди.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter