Олтиариқда ашаддий қиморбозлар ушланди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бир фуқаро уйида қонунга хилоф равишда қимор ўйинини ташкил қилиб, бир гуруҳ шахсларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами қимор учун тикилган 1 423 000 сўм пуллар ҳамда ўйин қарталари далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан уй эгасигa нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter