Олтинкўл туманидаги халқ сайлида давлат хизматлари кўрсатилди

Кеча, 9 сентябрь куни Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида халқ сайли ўтказилди. Унда давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам қатнашиб, тарғибот ишларини олиб бориб, ташриф буюрувчиларга давлат хизматлари кўрсатишди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берди.
Шу куни 200 нафардан зиёд иштирокчига ҳуқуқий маслаҳат берилди, 18 нафар фуқарога шу ернинг ўзида СТИР рақами топширилиб, 4 нафар боланинг ота-оналаридан мактабгача таълим муассасасига жойлаштири бўйича аризалар олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter