Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтита ҳудудда коронавирус қайд этилди

Олтита ҳудудда коронавирус қайд этилди

Фото: Xabar.uz

2020 йил 2 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 454 (+164) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 93 нафари Тошкент шаҳрида,
  • 25 нафари Наманган вилоятида,
  • 18 нафари Бухоро вилоятида,
  • 15 нафари Жиззах вилоятида,
  • 8 нафари Тошкент вилоятида,
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 53 955 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 027 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг