Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Омборларда катта миқдорда тиббий жиҳозлар фойдаланмай ётгани аниқланди

Омборларда катта миқдорда тиббий жиҳозлар фойдаланмай ётгани аниқланди

Фото: Xabar.uz

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Қурилиш, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолати танқид қилинган.

Хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида хорижий кредитлар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида харид қилинган 161,1 млрд. сўмлик 629 та тиббий жиҳозлар фойдаланилмасдан олти ойдан икки йилгача бўлган муддатда омборларда сақланган.

Маҳаллий бюджет ҳисобидан дори-дармон сотиб олиш харажатлари учун 84,6 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилган бўлса-да, айрим тиббиёт муассасаларида ажратилган маблағлар йил якунига қадар ўзлаштирилмаган.

Шунингдек, инвестиция дастурига киритилган объектларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини лойиҳалаштириш ва ишларни бажаришда 5 трлн. сўмлик 783 та объект белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг