Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Омборларда сақланаётган сабзавот захиралари ҳақида маълумот берилди

Омборларда сақланаётган сабзавот захиралари ҳақида маълумот берилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда сабзавот экинларини сақлашга мўлжалланган 4 400 дан ортиқ умумий сиғими 1,5 млн тонна бўлган омборхоналар мавжуд бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан 640 минг тонна захира қилинган (жорий йилги қиш мавсумига 583 минг тонна режа бўлган).

Жумладан, айни пайтда асосий сабзавот экинларидан:

  • 297 минг тонна картошка;
  • 93,2 минг тонна пиёз (айни кунда ҳудудларда захира миқдори 87 минг тонна ва аҳоли хонадонларида 232 минг тонна, жами 319 минг тонна пиёз маҳсулоти борлиги вилоятлар томонидан тасдиқланмоқда);
  • 159 минг тонна сабзи захира қилинган.

Захирадаги сабзавот маҳсулотлари фаол шамоллатиш ва музлатгичли стационар омборларда ҳамда аҳоли хонадонларида мавсумий омборхоналарда сақланади. Шу йўл билан аҳолини сабзавотга бўлган эҳтиёжини йил давомида қондириш имконияти яратилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган махсус омборхона ва музлаткичларда сақланаётган пиёзларнинг музлаши билан боғлиқ гаплар асосга эга эмас.

«Бу ерларда ҳаво ҳарорати мўътадил ва ўрнатилган талаблар доирасида бўлади. Захира мана шу маҳсулотлардан келиб чиқиб белгиланади ва статистик маълумотга киритилади», – дейилади вазирлик изоҳида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг