Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Онлайн танишув оқибати яхшилик билан тугамади

Онлайн танишув оқибати яхшилик билан тугамади

Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи фуқаро И.А. «102» қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, унинг ўғли И.У.ни номаълум шахслар томонидан дўппослангани ҳақида маълум қилган.

Қайд этилишича, у телеграм мессенжери орқали алдов йўли билан учрашувга чақирилиб, уриб-дўппосланган ҳамда унинг «Samsung» мобил телефони ва пул маблағлари тортиб олинган. Сўнг босқинчилар номаълум автоуловда воқеа жойидан яширинган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу хатти-ҳаракатларни Ш.Рашидов туманида яшовчи 3 нафар шахс: муқаддам ЖК 169-моддаси билан судланган 1992  й.т. С.С., 1999  й.т. Х.Ф. ва 2004 й.т. университет 1-курс талабаси З.Р.  содир этганлиги аниқланган.

Юқоридаги фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 164-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг